20:28 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Боевики Исламского государства (ИГИЛ)

“ИШИД” аста-секин Афғонистон шимолига ўтмоқда – Қирғизистон хавфсизлик кенгаши

© AP Photo / Militant website via AP, File
Дунёда
Ҳавола олиш
989 0 0

Қирғизистон хавфсизлик Кенгаши котиби Дамир Сагинбаевнинг сўзларига кўра, Сурияда мағлубиятга учраган “Ислом давлати” жангарилари аста-секин Афғонистон шимоли Марказий Осиё чегаралари яқинига ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Суриядан келган жангарилар Марказий Осиё давлатларига хавф солмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон хавфсизлик Кенгаши котиби Дамир Сагинбаев маълум қилди.

Котибнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда, умуман дунёда мавжуд бўлган замонавий хавфлар - терроризм ва экстремизм катта куч ва воситаларни тўплаётганлигини кўрсатмоқда.

“Сурияда мағлубиятга учраган “Ислом давлати” аста-секин Афғонистон шимоли Марказий Осиё чегараларига яқин жойга ўтмоқда”, - деди Сагинбаев.

Хавфсизлик кенгаши котиби маълум қилишича, Қирғизистон мамлакат жанубидан Россиянинг иккинчи авиабазасини очиш масаласи на президент, на хафсизлик Кенгаши даражасида кўрилмаяпти.

Унинг сўзларига кўра, жангариларни бостириш учун Тожикистон ва Қирғизистонда жойлашган базалар ва ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда катта кучга эга.

АҚШ ва унинг иттифоқдош давлатлар Сурияда 2014 йилдан бери “Ислом давлати”га қарши операция ўтказишмоқда. Улар Сурия ҳукумати рухсатисиз фаолият юритмоқдалар.

Декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Ислом давлати устидан ғалаба қозонилганлиги сабабли Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини маълум қилганди.

Асосий мавзулар