22:02 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Узбекистанцы из Чикаго подарили колодец жителям Камеруна

Хайрли иш: чикаголик ўзбеклар африкаликларга қай тарзда ёрдам беришмоқда

© Facebook / Uzbek American Association of Chicago
Дунёда
Ҳавола олиш
63510

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари ёрдамида Африка давлатларида ичимлик суви бўлган 3та қудуқни ўрнатишга муваффақ бўлинди

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар.

Чикагода яшовчи, ўзгалар муаммосига бефарқ бўлмаган ўзбеклар "Булоқ-3" номли хайрия лойиҳасини молиялаштириш учун маблағ тўплаш бўйича марафонни ишга туширдилар. Лойиҳа орқали африка минтақасида сув чиқариш иншоотини ўрнатиш белгиланган эди.

2018 йилнинг август ойига келиб, хайриячилар 4500 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлганлар. Бурғиланган қудуқ Камерундаги Бардап аҳоли пунктига ўрнатилган.

"Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган барча дўстларимизга миннатдорлик билдираман. Ушбу уюшма аъзоси бўлганимдан фахрланаман", - деб ёзган ўз саҳифасида ассоциация иштирокчиси Фаррух Шамсутдинов.

Бу ассоциация кўмагида африка мамлакатларида ўрнатилган учинчи қудуқдир. Хусусан, ўтган йил май ойида чуқурлиги 4,5 минг метр бўлган артезиан қудуғи африкадаги Чад республикасининг Васси қишлоғида пайдо бўлган. У ерда 1700 киши истиқомат қилади.

БМТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 750 миллион киши тоза ичимлик сувига муҳтож, уларнинг 37%и Африкада яшайди.

Асосий мавзулар