15:19 23 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Работа американской полиции

Калифорнияда автомобиль ҳайдовчиси йўловчиларни босиб кетди - видео

© AFP 2018 / KENA BETANCUR
Дунёда
Ҳавола олиш
132 0 0

Калифорниянинг Фуллертон шаҳрида ҳайдовчи автомобилни бир гуруҳ йўловчилар устига қараб ҳайдаши оқибатида ўн киши шифохонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Калифорниянинг Фуллертон шаҳрида ҳайдовчи автомобилни бир гуруҳ йўловчилар устига қараб ҳайдаши оқибатида ўн киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция Twitter᾽даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса якшанба куни содир бўлган. Қизил “Toyota Tacoma” автомобилини бошқараётган ҳайдовчи тротуарга кириб, бир гуруҳ йўловчиларга жароҳат етказган. Шундай сўнг автомобиль дарахтга бориб урилган.

​Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари ёниб кетган автомобиль остидан одамларни қутқаришга муваффақ бўлишди. 18 ёшдан 49 ёшгача бўлган жароҳатланган фуқаролар маҳаллий шифохонага ётқизилган. Уларга турли даражадаги оғир жароҳат ташхиси қўйилган. Баъзиларининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Шунингдек, 3 та автомобилга ҳам зарар етказилган.

Дастлабки хабарларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Кристофер Солис ва у Анахайм шаҳрида истиқомат қилади. Полиция тахминига кўра, Кристофер транспорт воситасини гиёҳванд моддалари таъсири остида бошқарган.

Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олинган ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Асосий мавзулар