06:00 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России

Москвада ФСБ подполковники калтакланди

© Sputnik / Игорь Зарембо
Дунёда
Ҳавола олиш
765 0 0

Москва марказида номаълум шахслар Россия ФХХ (ФСБ) подполковникини калтаклашди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Москва марказида номаълум шахслар Россия ФХХ (ФСБ) подполковникининг хизмат машинасига бутилка отишди ва сўнгра уни дўппослашди. Бу ҳақда РИА Новости қуролли кучлардаги манбасига асосланиб хабар қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда маълум қилинишича, автомобиль ташқарини кузатишга мўлжалланган бўлган.

“Якшанба куни Москва марказида номаълум шахслар Россия ФХХ “К” бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича катта ваколатли ходими, подполковник бошқаруви остидаги “Skoda” хизмат машинасига бутилка отишди”, - дея маълум қилади агентликка суҳбатдош.

Шундан сўнг номаълум шахслар офицерни калтаклаб, қочиб кетишади. Жароҳат жиддий бўлмаганлиги сабабли унинг тиббий ёрдамга муҳтожлиги бўлмаган, дея маълум қилган манба.

Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, РИА Новости ушбу хабарнинг расмий тасдиғига эга эмас.

Асосий мавзулар