12:53 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Самолет авиакомпании Уральские авиалинии

Барнаулда одамлар самолёт трапидан қулаб тушишди – видео

© Sputnik / Павел Лисицын
Дунёда
Ҳавола олиш
303 0 0

Олти нафар йўловчи жароҳат олган, улардан тўрт нафари Барнаул шаҳар 1-сон шифохонасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Россиянинг Барнаул шаҳрида олти нафар йўловчи аэропортда самолёт трапидан қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 07:30да Титов Г.С. номидаги Барнаул халқаро аэропортида  йўловчиларнинг "Уральские авиалинии" ҳаво йўллари компаниясининг “Барнаул-Москва” рейсига миниш чоғида содир бўлган.

Олти нафар йўловчи жароҳат олган, улардан тўрт нафари Барнаул шаҳар 1-сон шифохонасига ётқизилган.

“Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш ҳолати юзасидан (Россия ЖК 238-м. 1-қ.) жиноий иш қўзғатилди”, - дейилади хабарда.

Хабарда ёзилишича, йўловчилар қулаб трап 2018 йил октябрь ойида  текширувдан ўтказилган ва унинг носозлиги тўғрисида бирор маълумот келтирилмаган.

Асосий мавзулар