Тўйга кредит олма!

© Кактус МедиаНе бери кредит на свадьбу!
Не бери кредит на свадьбу! - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бишкекда бир гуруҳ ёшлар "Тўйга кредит олма!" акцияси ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Бишкекнинг бир неча йўлакларида 11 февралга ўтар кечаси “Тўйга кредит олма!” ёзувлари пайдо бўлди. Бу ҳақида журналистларга ушбу акцияни ўтказган фаолларнинг ўзлари хабар беришди.

Уларнинг фикрига кўра, кредит ҳисобидан тўй ўтказган ёшлар тўйдан кейин биргаликда бахтли турмуш кечириш ўрнига қарзларни тўлаш учун хорижга ишга кетишга мажбур бўлишмоқда.

Акция ўтказган фаоллар ушбу ёзувларни атайлаб банк муассасаларига яқин жойлардаги йўлакларга ёзиб қолдиришган. Улар банк ёки кредит фаолиятига қарши эмас, албатта. Улар ёшларни хато қадам қўйишдан огоҳлантирмоқчи холос.

© КактусНе бери кредит на свадьбу!
Тўйга кредит олма! - Sputnik Ўзбекистон
Не бери кредит на свадьбу!
Янгиликлар лентаси
0