21:43 20 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Китайские денежные купюры-юани

Хитойлик бадавлат тадбиркор ҳамқишлоқларига миллионлар тарқатди – видео

© Sputnik / Александр Демьянчук
Дунёда
Ҳавола олиш
352 0 0

Қайд этилишича, пул дастасининг қалинлигидан ҳар бирини қизил ип билан ўрашга тўғри келган.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Хитойлик мультимиллионер Чжэн Дацин ҳамқишлоқларига 12 миллион юань атрофида пул(1,7 миллион доллар) тарқатди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси маълум қилди.

Олтмиш ёшли миллионер ўтган ҳафта Сичуань провинциясида жойлашган она қишлоғи Динцицяо ташриф буюради. У бир неча кун давомида маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларга совғалар улашди.

Дацин 50 ёшдан ошган кишиларга  9 миллион юань нақд пул, шунингдек, 3 миллионлик маиший техника, жумладан, кондиционер, совутгич ва телевизорлар тарқатади. Қайд этилишича, пул дастасининг қалинлигидан ҳар бирини қизил ип билан ўрашга тўғри келган. Ҳар бир пул дастасида 2 мингдан 6 минг юангача бўлган.

Шунингдек, маҳаллий аҳолининг 60 ёшдан ошган кишиларига улар жонажон ўлкаларини юқоридан томоша қилишлари учун вертолётда бепул саёҳат ташкиллаштирган.

Чжэн Дацин – “Xinjiang Tiandi Group” корпорациясининг раиси. У қашшоқ оила туғилган ва кам ҳақ олиб, меҳнат қилган. 1985 йил Урумчи шаҳрига кўчади ва у ерда ўз бизнесига асос солади.

Асосий мавзулар