14:32 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Олень. Иллюстративное фото

АҚШда буғуларни зомбига айлантирувчи ҳалокатли касаллик пайдо бўлди

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
425 0 0

Касаллик юққан ҳайвонларни кўрган одамларнинг сўзларига кўра, улар ҳақиқатдан ҳам зомбига ўхшаб қолишган.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича марказлари буғу ва лось ҳайвонларда ҳалокатли касаллик пайдо бўлганини маълум қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига таяниб хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, ушбу касаллик АҚШнинг 24 та штатида ҳамда Канаданинг иккита провинциясида қайд этилган.

Сурункали оздирувчи хасталик деб аталувчи касаллик ҳайвон бош, орқа миясини жароҳатлайди ва бирданига озиб кетишга сабаб бўлади. Шунингдек, ҳайвон ҳаракатларининг ўзаро мувофиқлигини йўқотишга ва юқори даражадаги тажовузкорлигига олиб келади.

Касаллик юққан ҳайвонларни кўрган одамларнинг сўзларига кўра, улар ҳақиқатдан ҳам зомбига ўхшаб қолишган.

Асосий мавзулар