12:34 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Заседание Высшего Евразийского экономического совета на уровне глав государств (ВЕЭС)

Бу ерда жуда кўп иш бўлса-да, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик - Назарбоев

Фотохост-агентство
Дунёда
Ҳавола олиш
137010

Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев мамлакат қизларини эҳтиёт қилишга чорлади.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев аёлларни эҳтиёт қилишга чорлади.  

Давлат раҳбари фикрига кўра, ўз қизларини эҳтиёт қилмайдиган мамлакатлар йўқ бўлишга маҳкум қилинган.

Назарбоев мисол тариқасида қўшни Хитойни келтиради. Ундан ҳозирги вақтда аёлларга қараганда  эркаклар, 60 миллионга кўпдир.

“Улар ўзига жуфт топиш мақсадида бошқа давлатлар кетишмоқда. Давлатда қанчалик аёллар кам бўлса, шунчалик тезроқ миллат йўқ бўлади. Охир-оқибат, 3000 йилга келиб, қизлари кам бўлган миллатлар йўқ бўлиб кетишиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда ўйлаш қийин, бу аниқ ҳисобланган, шунинг учун қизларни эҳтиёт қилайлик”, - деди Назарбоев “Қозоғистоннинг 100 нафар янги шахси” лойиҳаси иккинчи босқич якунларига бағишланган тантанли маросимида.

Бундан ташқари, Назарбоев Қозоғистон ёшларини меҳнат қилишга чорлади.

“Мен доим ёшларга уйни йиғиштириш бу шармандалик ҳолат эмаслигини айтаман. Ишсиз ва бахтсиз бўлиш шармандалик. Бу ерда жуда кўп иш бўлса-да, аёллар ўз танасини сотиши бу шармандалик”, - деб таъкидлади президент.

Асосий мавзулар