15:51 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Винни Пинер

Талаба энергетик ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг даҳшатли оқибатларни кўрсатди

© Foto : SWNS
Дунёда
Ҳавола олиш
1537 0 0

Британиялик талаба ҳафтасига 45 дона зарарли ичимликни истеъмол қилган. Бу кунига тахминан уч литр ичимлик истеъмол қилиш дегани.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Энергетик ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши туфайли британиялик талабанинг тўртта олд тиши синиб тушди ва қолганлари эса жиддий равишда жароҳатланди, деб ёзади Daily Mail.

Нашрнинг маълум қилишича, талаба ҳафтасига 45 дона зарарли ичимликни истеъмол қилган. Бу кунига тахминан уч литр ичимлик истеъмол қилиш дегани. У ичимлик ёрдамида коллежда яхши ўқиш мақсадида тетик ва фаол бўлишни хоҳлаган.

Қайд этилишича, етти ой ўтгач талаба олма тишламоқчи бўлганида унинг тўртта олд тишлари тўсатдан синиб тушади. Стоматолог ҳузурида унинг барча тишлари жароҳатлангани маълум бўлади. Эндиликда қолган тишларини зудлик билан даволашга тўғри келади. Акс ҳолда улардан ажралиб қолиши мумкин.

Хабарда келтирилишича, ушбу кўнгилсизликнинг сабаби энергетик ичимликлардаги меъёридан ортиқ шакар борлиги. Хусусан, 0,5 ҳажмли энергетик ичимлик шишасида ўртача 54 грамм шакар мавжуд. Аммо инсон организми учун кундалик меъёр 30 граммни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланган эди. Қонунга мувофиқ, энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Асосий мавзулар