08:47 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Работа полиции Казахстана

Остонада полиция ходимлари муштлашди: барча “паҳлавонлар” ишдан бўшатилди - видео

ИА "Новости-Казахстан", Анатолий Устиненко
Дунёда
Ҳавола олиш
64110

Муштлашувда иштирок этган беш нафар полиция ходимлари бўшатилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Муштлашувда иштирок этган беш нафар полиция ходимлари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Остона полиция департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Полиция ходимлари ўртасида юз берган муштлашув видео интернетда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Алматы | Almaty 🇰🇿🚔🔝 (@kris_p_almaty)

“Текширув натижаси бўйича йўл-патруль полиция рота командири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Йўл-патруль полиция раҳбарияти қаттиқ интизомий жазога тортилди. Муштлашув беш нафар иштирокчиси: икки нафар участка полиция инспекторлари ва уч нафар йўл-патруль  полиция ходимлари ички ишлар органларидан бўшатилди”, - деб маълум қилишди департамент вакиллари.

Бу видеоролик Instagram ва Facebook тармоғининг бир неча гуруҳларда жойлаштирилганди. Ҳозирда бир нечтаси ўчирилди.

Асосий мавзулар