Путин дзюдочилар билан машғулот чоғида бармоғини шикастлаб олди – видео

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Сочи
Рабочая поездка президента РФ В. Путина  в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин татамида спортчилар билан турли машқларни бажарди. Аммо чемпион Беслан Мудранов билан спарринг давомида Путин ўнг қўл бармоғини шикастлаб олди.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Сочида дзюдочилар билан машғулот чоғида бармоғини шикастлаб олди, деб хабар қилди РИА Новости.

Путин Эрон ва Туркия раҳбарлари билан Сурия масаласидаги уч томонлама учрашувдан сўнг «Юг-спорт» комплексига ташриф буюради. У ерда таниқли россиялик курашчилар, боксчилар ва дзюдочилар билан мулоқот қилиб, бир соат давомида машғулотларда қатнашади.

Путин татамида спортчилар билан турли машқларни бажаради. Аммо чемпион Беслан Мудранов билан спарринг давомида Путин ўнг қўл бармоғини шикастлаб олади.

“Чалғима!” – Путин Татаристон президентига икки марта танбеҳ берди – видео

Ушбу муаммо оддий пластир ёрдамида ҳал этилди. Шундан сўнг Путин машғулотларни давом эттирди, уларнинг якунида эса ҳар бир спортчилар билан суратга тушди.

Янгиликлар лентаси
0