05:30 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Африкалик куёв Ёқутистонда қандай яшамоқда

Фото из личного архива
Дунёда
Ҳавола олиш
843 0 0

Нигериялик Марк Бабатунде Ёқутистоннинг -50 даражали совуқларига қандай чидамоқда?

ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкаси шимолида, Лена дарёси бўйида Ой қишлоғи жойлашган. Бу ерда йилнинг 9 ойида қуёш кўринмайди. Қишда эса одатий ҳаво ҳарорати –30 – 50 даража совуқ бўлади.

Маҳаллий аҳоли учун бу ерда қалин кийиниб, юз-қулоқларигача иссиқ ўралиб олган Марк Бабатундени учратиш - одатий ҳолга айланиб қолган, деб ёзади Мария Савельева.

Марк Бабатунде - учитель из Якутии
Фото из личного архива
Марк Бабатунде - учитель из Якутии

Марк Ёқутистонга вақтинчалик келган меҳмон эмас у шу ерда доимий яшайди ва ушбу ўлкани яхши кўради. У асли Африканинг Нигерия давлатида туғилиб ўсган. Кейин Хитойга ўқишга бориб у ерда ёқутистонлик талаба – Натальяни яхши кўриб қолган.

Бир неча йил ўтиб улар Ёқутистонга кўчиб келишади ва шу ерда уйланишди. Ҳозир Бабатунделар оиласининг 3 та фарзанди бор. Каттаси Энжел – 13 ёшда, Арий – 9 ва кенжа Амелия – 4 ёшда. Марк турмуш ўртоғини ва болаларини жуда севади.

“Энди келган вақтларимда кўчада одамлар мени кўрганида ҳайрон бўлишарди, бирга расмга тушайлик деб илтимос қилишларди. Ҳамма қаердан келиб қолганим билан қизиқарди. Ҳозир эса ўрганиб қолишган. Бу ерда одамлар жуда хушкўнгил. Менда ҳеч қандай муаммо бўлмаган”, - дейди Марк Бабатунде.  

Унинг сўзларига кўра, африка ва ёқутистон урф одатларида ўхшаш жойлари кўп. Бу ерда ҳам байрамларда ҳамма катта дастурхон атрофида жамланади.

Марк Бабатунде - учитель из Якутии
Фото из личного архива
Марк Бабатунде - учитель из Якутии

Марк Бабатунде 4та тилни яхши билади: инглиз, рус, хитой ва ёқут тилларида гаплаша олади. Шу туфайли уни Покровск шаҳарчаси мактабига ўқитувчи сифатида таклиф қилишган. Урда Марк Хитой в инглиз тилларидан дарс беради.

“Бу ерлар бунчалик совуқ деб ўйламаган эдим. Лекин ҳозир анча ўрганиб қолдим. Асосийси – об-ҳавога қараб кийиниш керак, яхши овқатланиш керак. Касал бўлиш қимматга тушади”, - дейди Марк.

Унинг рафиқаси Наталья айтишига қараганда, Марк ҳалигача маҳаллий овқатларга ўргана олмаган. Музлатилган ёки хом гўштни еса-да, суюқ овқатларни - овқат ҳисобламайди. Чунки Африкада биринчи овқат қайла (подливага) ўхшаб, жуда қуюқ бўларкан, дейди Наталья.

© Sputnik / В. Яковлев
Якутия зимой

Асосий мавзулар