10:10 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Сахарный песок

Cаратон ривожланиши хавфини кескин оширувчи маҳсулот маълум қилинди

Sputnik
Дунёда
Ҳавола олиш
1849 0 0

АҚШдаги М.Д.Андерсон номидаги онкологик марказ олимлари қайси маҳсулотни ҳаддан ортиқ даражада истеъмол қилиш саратон пайдо бўлиши хавфини оширишини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. АҚШдаги М.Д.Андерсон номидаги онкологик марказ олимлари шакарни ҳаддан ортиқ даражада истеъмол қилиш саратон пайдо бўлиши хавфини оширишини аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новости Food News нашрига таяниб хабар берди. 

Хабарда ёзилишича, олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказишган. Бир гуруҳ сичқонларга кўплаб ғарб давлатларида одамлар истеъмол қиладиган шакар миқдорига тенг сахароза берилган, бошқалари эса шакарсиз крахмал парҳезида бўлган. Тадқиқот якунида мутахассислар биринчи гуруҳдаги сичқонлар қонида шакар миқдорининг ошиши ўсимтанинг тез ўсишига сабаб бўлгани ҳақида хулосага келишган.

Бундан ташқари, олимлар юқори миқдорда фруктозага эга жўхори қиёми (сироп) ва шакар сичқонлар ўпкасида метастазалар (касалликнинг бир жойдан бошқа жойларга ўтиб кўпайиши)нинг ўсишига олиб келганини аниқлашган.

Мутахассислар қанд касаллиги, саратон, семириш ва юрак касалликлари хавфини камайтириш учун шакарни камроқ истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Улар конфетлар, мураббо, желе, музқаймоқ, шарбатлар, йогурт, пишириқлар ва бошқаларда юқори фруктозали жўхори қиёми бор бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишни маслаҳат беришмоқда.

Шунингдек, олимлар ширинлик ўрнига мевалар ейишни, шакар ўрнига эса асалдан фойдаланишни тавсия этишган.

Олимлар: аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Cancer Research UK” ташкилоти мутахассислари саратон касалликлигининг еттита асосий белгиларини маълум қилишгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар