Эмомали Раҳмон ўзини мусиқий клипларда кўришни хоҳламайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭмомали Рахмон в Ташкенте
Эмомали Рахмон в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон уни мусиқий клиплар орқали тарғиб қилишаётганидан ташвишга тушгани маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон уни мусиқий клиплар орқали тарғиб қилишаётганидан ташвишга тушгани маълум қилди.

Таджикская свадьба в Москве Хангомы и Халима - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда тўйдан аввал қизлар бокиралиги текширилиши шарт...ми?

Учрашувда Эмомали Раҳмон давлат босма матбуоти, телевидение ва радио канал раҳбариятига дунёда содир бўлаётган воқеаларга тезкорлик билан эътибор қаратиш, кўпроқ таҳлилий материаллар тайёрлаш вазифасини қўйди ҳамда теле ва радиодастурлар Тожикистон давлати манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тожик адабий тил меъёрларига мувофиқ равишда тайёрланиши кераклиги таъкидлаб ўтди.

Мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига мусиқий клипларда унинг суратларидан фойдаланиш ўрнига республиканинг эришган ютуқлари, фуқаролар меҳнати ва мамлакатнинг бетакрор табиат манзарасидан фойдаланиш вазифасини топширди.

Шунингдек, Эҳмоли Раҳмон учрашув давомида давлат телеканаллари халқ ҳунармандчилиги ва миллий таомларни тайёрлаш усуллари оммалаштирилмаётгани таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0