03:31 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Плантация чая в селе Кутол.

Ҳамиша навқирон: Ёшликни узайтириши мумкин бўлган ўсимлик топилди

© Sputnik / Томас Тхайцук
Дунёда
Ҳавола олиш
278610

Японияда қаришни олдини олиши мумкин бўлган ўсимлик топилди.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Австриялик олимлар ҳақиқатдан ҳам қариш жараёнини секинлантириш мумкинлигини исботлашди. Тадқиқот матни Nature журналида эълон қилинди.

Таъкидланишича, биологлар Японияда ўсувчи кўп йиллик ашитаба ўсимлиги ёшликни узайтириши мумкинлигини аниқлашди.

Олимлар пашша, қурт ва сичқонлар устида синов ўтказишади. Тажриба ўсимлик таркибида бўлган 4,4-диметоксихалкон (DMC) модда туфайли пашша ва қуртлар ҳаётини 20 фоизга узайтиришга муваффақ бўлинганлигини кўрсатди.

Ўтказилган тадқиқотга кўра, ўсимлик барглари организмга “оқсил чиқиндиси”ни тезроқ қайта ишлашга кўмаклашувчи махсус молекулалар ажратиши аниқланган.

Яқин келажакда олимлар ушбу ўсимлик инсонларни қаришдан ҳимоя қилиш қилмаслигини текшириш мақсадида тажриба ўтказишмоқчи.

Кўп японлар ашитабани (япончадан сўзма-сўз “эртанги барг” деб таржима қилинади) ўз боғларида ўстиришади. Ашитаба сабзи ва сельдерейнинг узоқ уруғдоши ҳисобланади. Ушбу ўсимлик Япония ошхонасида ва касалликни даволашда кенг қўлланилади.

Асосий мавзулар