Amazon ҳайдовчилари иш ташлади

© REUTERS / Brendan McDermidМужчина толкает тележку с товарами из Amazon
Мужчина толкает тележку с товарами из Amazon - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Amazon талабларини бажариш учун ходимлар ҳатто ҳожатхонага ҳам боришга вақт ажрата олмас экан.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Италияда Amazon интернет магазини компанияси ҳайдовчилари иш ташлади. Улар щз маошларини оширишни талаб қилишмоқда, деб хабар қилмоқда Euronews.

Amazon Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда

Хабарда айтилишига кўра, ҳайдовчилар 9 соатлик иш куни давомида 120 дан ортиқ жўнатмаларни етказиб беришга мажбур бўлишмоқда. Бу белгиланган нормадан 2 баравар кўп, уларнинг маошлари эса бошқа интернет-савдо компанияларига қараганда камроқ.

Иш ташлаш Италиянинг Ломбардия ва Милан шаҳарларида содир бўлган.

“Ушбу муаммо Amazon компаниясининг кенгайиши билан боғлиқ. Интернет савдоси гиганти кенгайиши туфайли ҳажми ҳам ошган”, - дейди Лука Станционе Италия профсоюзлар бирлашмаси вакили.

Amazon тарихида бу биринчи оммавий иш ташлаш эмас. Ўтган йилнинг ноябр ойида Германия, Испания, Италия ва Буюк Британияда Amazon ходимлари маошларини оширишни талаб қилиб иш ташлаш эълон қилишган эди.

Логотип Google - Sputnik Ўзбекистон
Amazon ва Google Ўзбекистон билан қизиқмоқда

Профсоюзлар ўтказган текширишлар шуни кўрсатдики, Amazon талабларини бажариш учун ходимлар ҳатто ҳожатхонага ҳам боришга вақт ажрата олмас экан. Сўнгги уч йил давомида Европада Amazon ходимларининг сони икки баравар ошди. АҚШда Amazon ходимларининг энг кам иш ҳаққи соатига 15 $ ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Amazon компанияси директори Жефф Безос дунёнинг энг бой одамига айланган эди. Унинг мол-мулки 150 млрд $ қийматида баҳоланди. Бойликлар сони бўйча у Билла Гейтсдан ҳам ўзиб кетди.

Янгиликлар лентаси
0