13:45 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Президент США Дональд Трамп и северокорейский лидер Ким Чен Ын

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин юзма-юз учрашди

REUTERS / Leah Millis
Дунёда
Ҳавола олиш
393 0 0

Вьетнам пойтахтида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин юзма-юз учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Вьетнам пойтахтида АҚШ-КХДР саммити бошланди. РИА Новости хабарига асосан.

Унда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашди.

Ханойдаги учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашув чоғида КХДРда “чекланмаган” иқтисодий имкониятлар борлигини маълум қилди.

"Мен мамлакатингиз чегарасиз иқтисодий салоҳиятга эга деб ҳисоблайман. Уйлайманки, Сиз билан мамлакатингиз келажаги жуда яхши бўлади. Сиз буюк етакчисиз”, - деди Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ "бу амалга ошиши учун ёрдам беради”.

“Тет-а-тет учрашувида “яхши мулоқот” бўлди. Эртага жуда тиғиз кун бўлади... Кўп саволлар ечим топади”, - деб қўшимча қилди АҚШ президенти.

Ушбу саммит 27-28 февраль куни бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар