07:15 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Яхта Дилбар

Кимники узунроқ: миллиардер Усмоновнинг яхтаси Барселонада шов-шувга сабаб бўлди

© AFP 2018 / VALERY HACHE
Дунёда
Ҳавола олиш
178610

Фойдаланувчилардан бири "Причалга боғлаб қўйилган бошқа миллиардерларнинг яхталари Усмоновнинг кемаси олдида майда қайиққа ўхшаб қолгани" ҳақида ёзган.

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Бизнесмен Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселона портига етиб келди ва шу ернинг ўзида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Маҳаллий аҳоли ва туристлар ҳашаматли "Дилбарим" яхтаси фонида суратга тушиб, ижтимоий тармоқларда ушбу суратлар билан бўлишмоқдалар.

Фойдаланувчилардан бири "Причалга боғлаб қўйилган бошқа миллиардерларнинг яхталари Усмоновнинг кемаси олдида майда қайиққа ўхшаб қолгани" ҳақида ёзган.

Айтганча, узунлиги 156 метрли кемадан ҳам узунроқ учта кема мавжуд - бу бир шайхнинг, Бруней шаҳзодасининг ва Роман Абрамовичнинг кемаларидир.

Турли ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, "Дилбарим" Усмоновга тахминан 600 миллион долларга тушган.

Айни вақтда интернет фойдаланувчиларини Алишер Усмонов Барселонага қандай мақсад билан ташриф буюргани жуда қизиқтириб қўйган.

Асосий мавзулар