10:57 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Медик в защитном костюме. Иллюстративное фото.

Украинада қизамиқ эпидемияси авж олди

© Flickr/ DFID - UK Department for International Development
Дунёда
Ҳавола олиш
238 0 0

Россиялик мутахассислар фикрига кўра, Украинада қизамиқ эпидемияси тарқалишига АҚШ биолабораторияларининг қўли бор.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Украина қизамиқ касалига чалинганлар сони бўйича дунё етакчисига айланди деб хабар қилмоқда Russia Today UNICEF маълумотларига асосан.

2018 йил якунига кўра, Украинада қизамиқ касали 30338 кишида қайд этилган. Иккинчи ўринда Филлипин – 13 192 киши, учинчи ўринда – Бразилия -10 262 киши.

Мутахассислар фикрига кўра Украинада сўнгги бир неча йил ичида қизамиқ билан касалланганлар сони 40 бараварга ошган. Касаллик ҳақиқий эпидемияга айланган.

Қайд этиш жоизки, Донецк вилояти ҳудудида қизамиқ эпидемияси кузатилмаяпти. У ерда ушбу касаллик бирор кишида ҳам қайд этилмаган. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Украина ҳудудида ушбу касаллик тарқатилиши табиий эмас сунъий йўл билан амалга оширилган. 

Мутахассислар қизамиқ эпидемияси авж олишига бир неча сабалар борлигини айтишмоқда. Биринчидан, бу Украинанинг янги соғлиқни сақлаш вазири Ульяна Супрун фаолияти билан боғлашмоқда. АҚШ фуқароси бўлган Супрун, 2014 йил воқеаларидан сўнг тиббиёт вазири этиб тайинланган, аслида унинг тиббиёт соҳасида дипломи йўқ.

Супрун бошчилигида Украина тиббиёт соҳаси янада аянчли аҳволга келиб қолган. Кўплаб тиббий муассасалар ёпилган ёки таъминотсиз қолган, етакчи илмий институт бутунлай тарқатиб юборилган, энг яхши мутахассислар соҳани ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Самарасиз бошқарув натижасида аҳолини қизамиқдан вакцинация қилиш жараёни мутлақ қониқарсиз аҳволга келиб қолган, мамлакатга етарли миқдорда вакцианалар олиб келинмаган.  

Иккинчидан, россиялик мутахассислар фикрига кўра, Украинада фаолият юритаётган АҚШ биолабораторияларида қизамиқ вирусининг кучайтирилган тури яратилган ва у атайлаб аҳоли оммавий тўпланаётган жойларда тарқатилган. Кучайтирилган вирусга олдинги вакциналар таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, қизамиқ - бу ўткир инфекцион касаллик бўлиб, ҳаво-томчи йўли билан юқтирилади. У айниқса ёш болалар ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади. 20 аср бошларида болалар ўлимининг ўртача 20%га қизамиқ сабаб бўлган. Собиқ СССР даврида барча болалар эмлангани туфайли касаллик чекинган эди. 

Асосий мавзулар