Ана холос - Arabesqueда ҳам ўзбек қони бор экан

© MegalyricsАфиша группы Arabesque в 1970х годах
Афиша группы Arabesque в 1970х годах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 асрнинг энг машҳур гуруҳларидан бири - германиялик Arabesque гуруҳининг солисти Микаэле Роузнинг отаси бухоролик бўлиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Германиянинг энг машҳур мусиқий жамоаларидан бири Арабески (Arabesque) гуруҳи солисти Микаэла Роуз узоқ йиллар давомида ўз отасини қидиргани экан.

Унинг онаси ўлими одидан отаси Совет Иттифоқидан келган ўзбек ё тожик бўлганлигини айтган. Шундан сўнг Микаэлада қариндошларини топишга умид пайдо бўлади. 

© arabesque-musicArabesque - сегодня
Ана холос - Arabesqueда ҳам ўзбек қони бор экан - Sputnik Ўзбекистон
Arabesque - сегодня

Яқинда эса унинг орзуси ушалди. Россиянинг ОРТ телеканалидаги "Пусть говорят" телекўрсатуви Микаэлага ўз отасининг қариндошларини топишга ёрдам берди.

Машҳур хонанданинг қариндошлари ҳозир ҳам бухорода яшар экан. Воқеа қандай бўлганини бир бошидан қуйидаги видеода томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0