20:52 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Самолет Узебекских авиалиний выкатившийся за пределы полосы в Пулково

Пулковода йўлакдан чиқиб кетган самолёт Тошкент аэропортига етиб келди

Узбекские авиалинии
Дунёда
Ҳавола олиш
246 0 0

Самолёт, бугун 4 март куни, тонг соат 04:18 да Тошкент аэропортига етиб келган.

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг шанба куни Санкт-Петербург аэропортида йўлакдан чиқиб кетган самолётига учишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Boeing-767 UK67008 сонли самолётига техник мутахассислар кўригидан кейин парвозга рухсат берилди.Музлашга қарши суюқлик билан ишлов берилганидан сўнг самолёт Санкт-Петербург—Ташкент йўналишида HY632-сонли парвозни амалга ошириш учун Пулково аэропортида соат 21:55 да учиб кетди”,  - дейилган Миллий авиакомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида парвоз амалга ошираётган  самолёти қўниш вақти йўлакдан чиқиб кетган эди. Ҳодиса натижасида йўловчиларни эвакуация қилишга тўғри келмаган ва самолёт шикастланмаган.

Асосий мавзулар