18:32 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Перед входом в пункт обмена валюты

Forbes дунё бойлари рейтингини эълон қилди: ким улар?

© Sputnik / Роман Галкин
Дунёда
Ҳавола олиш
139510

Коинотнинг энг бой кишиси келгуси рейтингда ажрашув жараёни туфайли биринчиликни ўзида сақлаб қололмаслиги мумкин

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Американинг Forbes молия-иқтисод журнали 2019 йилнинг энг бой эркаклари ва аёллари рейтингини аниқлади.

Amazon онлайн-ритейлери раҳбари ва асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида етакчи позицияни сақлаб қолди. У ўз бойлигини бир йил ичида 19 миллард долларга кўпайтиришга муваффақ бўлган. У 2018 йил март ойида Microsoft компанияси асосчисини ортда қолдириб, Forbes рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилган.

Бугунги кунда Безос бойлиги 131 миллиард долларга баҳоланмоқда. (ўтган йил 112 миллиар бўлган). 2018 йил сентябрида Amazon молиялаштирилиши бир триллион долларга етгач, ритейлер акциялари 22%га арзонлашган, деб ёзади Forbes. Шу билан бирга компаниянинг қимматбаҳо қоғозлари бир йил олдингига нисбатан қиммат нархланмоқда.

Тадбиркорлар - коинот бойлари этиб тан олинди>>>

Журналда ёзилишича, бор масала Безос, 2020-йилда рейтинг биринчилигини сақлаб қола олиш-олмаслигида. Январь ойида Amazon раҳбари ва унинг рафиқаси Маккензи ажрашув ҳақида эълон қилишган. Ажрашув жараёни Вашингтонда кечади, маҳаллий қонунларга кўра, никоҳ шартномаси мавжуд бўлмаган тақдирда, барча мол-мулк тенг бўлинади. Агар Маккензи Безос оила капиталининг тенг ярмини қўлга киритса, у коинотнинг энг бадавлат аёли рўйхатига етакчилик қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Forbes.

Жорий йилда коинотнинг энг бой хоними сифатида L`Oreal косметика империяси меросхўри Франсуаза Бетанкур-Майерс тан олинган. Аёл давлати 49,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Коинотнинг энг бой кишилари умумий рейтингида у 15-ўринни эгаллаган. Нашрнинг ёзишича, тўлиқ рўйхат бугун, яъни 5-март куни чоп этилади.

Бетанкур-Майерс L`Oreal 1997 йилдан компания бошқарув аъзоси ҳисобланади. У соч бўёғи ихтирочиси ва компания асосчиси Эжен Шуллернинг ягона набираси, Лилиан Бетанкурнинг ягона қизидир.

"Майерс ива унинг яқин қариндошлари  L`Orealнинг 33%ига эгалик қилишади", - деб ёзади журнали.

Ўтган бир йил ичида аёл давлати компания акциялари қимматлашуви эвазига 7,1 миллиард долларга ошган.

Майерснинг онаси Лилиан Бетанкур ҳам 1987 йилдан рейтингга киритилган ва дунёнинг энг бой аёли рейтингини 14 йил давомида - 2001 йилга қадар ушлаб турган. Вафот этган йили - 2017 йилда ҳам у ушбу рўйхатга етакчилик қилган.

Камбағаллар янада қашшоқлашди. Нега?

Асосий мавзулар