07:53 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Мужчины с избыточным весом

Олимлар семизликнинг кутилмаган фойдасини маълум қилишди

© East News / Tony Alter
Дунёда
Ҳавола олиш
1762 0 0

Олимлар миясига кучли қон қуйилиши кузатилган минглаб кекса беморларни уч ой давомида кузатиб боришди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ортиқча вазн инсонга фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериши мумкин.

Америка неврология академияси олимларининг маълум қилишича, ортиқча вазн диабет ва юрак-қон томирлари хасталикларини келтириб чиқариш хавфини туғдиришига қарамасдан, у инсультдан сўнг инсонни эрта ўлимдан ҳимоялаши мумкин.

“Шифокорлар ортиқча вазн оғир буйрак ва юрак хасталикларини бошдан кечирган инсонларнинг яшаб кетиш эҳтимолини оширишига эътибор қаратишди. Биз семириш ва инсульт ўртасида алоқа бор-йўқлигини текширишга қарор қилдик”, - деди Америка неврология академияси олими Цзолу Лю.

Олимлар миясига кучли қон қуйилиши кузатилган минглаб кекса беморларни уч ой давомида кузатиб боришди. Маълум бўлишича, ортиқча вазнга эга беморлар ўртасида инсультдан ўлим ҳолати вазни меъёрдаги беморларга нисбатан 62 фоиз камроқ кузатилган.

Олимларнинг фикрига кўра, ортиқча вазнга эга бўлган кишиларда озиқ моддалари захираси кўпроқ бўлади, шунинг учун организм учун фавқулодда ҳолатда яшаб кетишига ёрдам беради.

Мутахассислар ушбу факт илмий жиҳатдан исбот топиши учун яна кўпроқ изланишлар олиб боргандан сўнг тана вазни ва мияга қон қуйилиши ўртасида қандай боғлиқ борлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкинлигини таъкидлашди.

Асосий мавзулар