80 ёшли онахонга Ўзбекистонга қайтишга ёрдам берилди

Oбуна бўлиш
Онахон бир неча йил аввал невараси билан биргаликда Россияга келган ва уни йўқотиб қўйган, устига устак хотраси ҳам пасайган.

ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси боқувчисиз қолган 80 ёшли ўзбекистонлик онахон Неля Симонянсга ватанига қайтишга ёрдам берди,  деб хабар қилмоқда Халқ сўзи “Дунё” ахборот агентлигига асосан.

Киргизов Нуриддин награжден за спасение из горящего дома пожилой жительницы в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Россияда кекса аёлни ёнғиндан сақлаб қолган Ўзбекистон фуқаросига мукофотлар топширилди

Неля Симонянс 1939 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган. У бир неча йиллар аввал ўз боқувчисини йўқотиб қўяди. Устига-устак хотираси қисман пасаяди. Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари онахонни топиб, уни вақтинча сақлаш учун Новосибирскдаги касалхонага юборганлиги маълум бўлди.

Онахоннинг сўзларига кўра, у бундан бир неча йиллар аввал невараси билан биргаликда Россияга келган ва уни йўқотиб қўйган. Лекин ҳали-ҳамон ўз неварасини топа олмаган.

— Мен Ўзбекистонда туғилиб ўсдим. Отам ўзбек. Бутун умр Андижон вилоятининг Асака шаҳрида ҳалол меҳнат қилдим. Кексайиб қолган вақтимда неварам мени шу ерларга олиб келди. Аммо мен уни йўқотиб қўйдим. Қандай топишни билмадим. Негадир ҳеч нимани эслолмаяпман. Мен ўз Ватаним, Ўзбекистонни соғиндим, — дейди Н. Симонянс.

Неля Симонянснинг ўз манзилига етиб боришини таъминлаш масалалари Бош консуллик ва Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0