Учинчи Рейх хазиналари харитаси чоп этилди

© © Sputnik/ Игорь МихалевКлад золотых монет
Клад золотых монет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хазина сақланаётган жойларнинг бири сифатида ҳовуз таги айтилган бўлса, яна бир қисми - Польша саройларининг бирида жойлашган махфий хонада бекитилгани, учинчи қисми - паркдаги чуқур қудуқ ичида яширилгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Германияда Учинчи Рейх офицери Эгон Олленхауэрнинг шахсий кундалиги нашр қилинди. Унда Польшадан чекиниш вақтида нацистлар томонидан яширилган олтин тангалар, санъат асарлари ва бошқа қимматбаҳо бойликлар жойлари ҳақида маълумот берилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Клад золотых монет - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Тошкентда топилган хазина бўйича маълумот берди

Кундаликка кўра, Адольф Гитлер хазинага тўла 260 та юк машинасини, совет қўшинлари уларни топиб олмасликлари учун, Польша ҳудудининг 11 та жойида бекитишга буйруқ берган.

Бундан ташқари, кундалик муаллифининг ўзи Олленхауэр ушбу операциянинг асосий фигураси бўлиб, у нацистлар ва Совет Иттифоқидан ўз бойликларини олиб қолишга ҳаракат қилган маҳаллий зодагонлар ўртасида ҳам воситачи ролини бажарган.

Кундаликда ёзилишича, хилватгоҳларнинг бирида 28 тонна олтин сақланмоқда, баъзи махфий жойларда эса олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа бойликлар сақланмоқда. Хусусан, ўша ҳеч ким билмайдиган жойларнинг бирида Францияда ўғирланган 47та санъат асарлари бекитилгани қайд этилган. Улар орасида Боттичелли, Рубенс, Караважо, Моне, Рафаэль ва Рембрандт ишлари борлиги айтилмоқда.

"Тангалар мингта эди, Абдужаббор" ёхуд Гдлян ва Иванов ҳақида яна бир ҳикоя >>>

Ушбу кундаликка ҳозир эгалик қилаётган Schlesische Brücke жамғармаси вакили Роман Фурманьякнинг сўзларига кўра, немис офицерининг ёзувлари ўн йилликлар давомида Германиянинг Кведлинбург шаҳридаги масонлар жамиятида сақланган, ва атиги бир неча йил олдин жамғармага топширилган.

Выступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёпиқ эшиклар ортида сақланаётган ноёб бойликлар ҳақида гапирди

"Биз кундалик ҳақидаги маълумотларни энди эълон қилишимиз сабаби шундаки, ўша воқеаларга алоқаси бўлган одамлар, айниқса "Ваффен СС" ходимлари умуман қолмаслигини кутган эдик. Масонлар ложаси талаби эди бу", – деб сўзлаган у Daily Mailга берган интервьюсида.

Фурманьяк шунингдек, кундаликнинг ҳақиқийлиги бешта немис таълим муассасалари, хусусан, Георг-Август номидаги Геттинген университети санъат тарихи факультети томонидан тасдиқланганини маълум қилган.

Юмронқозиқ Олтин Ўрда хазинасини топишда ёрдам берди >>>

Фурманьякка кўра, ҳозирда жамғарма махфий жойлар сақланиб қолган-қолмаганини билиш учун кундаликда айтиб ўтилган жойларда тадқиқот ўтказмоқда. Унинг сўзларига кўра, хазина сақланаётган жойларнинг бири сифатида ҳовуз таги айтилган бўлса, яна бири - Польша саройларининг бирида жойлашган махфий хона эканлиги кўрсатилган, учинчи қисми эса - паркдаги чуқур қудуқ ичида бекитилган.

Янгиликлар лентаси
0