20:44 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Жаллод керак! Шри-Ланкада янги бўш иш ўрнига мутахассис қидирилмоқда

© Sputnik / Евгений Безека
Дунёда
Ҳавола олиш
1047 0 0

Жаллодлик ишига 102 киши қизиқиш билдирган. Уларнинг орасида АҚШ фуқароси ҳам бўлган, лекин америкалик номзоди рад этилган

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Шри-Ланкада жаллодлик бўш иш ўрнига берилган эълон қисқа вақт ичида 102 кишининг эътиборини тортди, деб хабар қилди Reuters маҳаллий қамоқ хизмати вакилига таянган ҳолда.

Ушбу эълон маҳаллий ҳукумат наркотик моддалар савдоси учун ўлим жазосини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни қабул қилгач эълон қилинган эди.

"Номзод ёши 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши, у яхши ахлоқ, ўткир ақл ва стрессларга чидамли бўлиши лозим. Ушбу вакансияга қизиқиш билдирганлар орасида АҚШ фуқарси ҳам бор эди. Аммо унинг номзоди кўриб чиқилмади, чунки жаллод фақатгина Шри-Ланка фуқаролари орасидан танлаб олинади", - дейилади хабарда.

Шри-Ланкада ўлим жазоси қарийб 43 йилдан буёғига амалга оширилмаган, аммо судлар қотиллик, номусга тегиш ва наркотик савдосида айбдор деб топилган шахсларни кўплаб маротаба олий жазога ҳукм қилганлар. Ва сўнгра инсонпарварлик нуқтаи-назаридан ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган.

Асосий мавзулар