"Охири вой": Пентагон С-400 туфайли яна Туркияга дағдаға қилмоқда

Oбуна бўлиш
Вашингтон туркиялик иттифоқдошидан америка Patriot лари ҳисобига Россия қурол-аслаҳаларидан воз кечишни талаб қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Пентагон Туркия Россиядан С-400 Ҳавога қарши мудофаа тизимларини харид қиладиган бўлса, бунинг охири ёмон бўлишини айтиб, таҳдид қилишда давом этмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Военный парад, посвященный 66-летию Победы в ВОВ - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ босимига қарамасдан Ҳиндистон Россиядан С-400 сотиб олади

Хусусан, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот-котиби Чарльз Саммерс, Анқарани "оғир оқибатлар" кутаётгани, яъни Вашингтон билан ҳарбий соҳада муносабатлар бузилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Пентагон, шунингдек, Анқара С-400ни харид қилиб, американинг F-35 қирувчилари ва Patriot зенит-ракета мажмуаларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

2017 йилда Москва ва Анкара С-400 зенит-ракета комплексларини етказиб бериш ҳақида битим имзолаган бўлиб, шундан сўнг Туркия ва АҚШ ўртасида дипломатик можаролар юзага келди. Вашингтон туркиялик иттифоқдошидан америка Patriot лари ҳисобига Россия қурол-аслаҳаларидан воз кечишни талаб қилмоқда.

ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилмоқчи

Аммо Анқара ушбу масалада қатъий позицияга эга ва америка ЗРКларини харид қилган тақдирда ҳам, С-400дан воз кечишни режалаштирмаяпти, мамлакат раҳбарияти фикрига кўра, ушбу мавзулар "бир-бирига мутлақо алоқадор эмас".

Келишувга мувофиқ, Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб беради, уларнинг қиймати 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. С-400 бўйича келишувнинг бир қисмини Анқаранинг ўзи тўлайди, бир қисми Россия кредити ҳисобига амалга оширилади. Туркия Мудофаа вазири раҳбари Хулуси Акар С-400нинг мамлакат ҳудудида ўрнатилиши ишлари 2019 йил октябридан бошланишини айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0