20:20 23 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
 Государственный департамент США

АҚШ Давлат департаменти Россия аэропортидаги мина билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди

© Sputnik /
Дунёда
Ҳавола олиш
615 0 0

Россия ТИВ маълумотларига кўра, юклари ичидан мина топилган АҚШ элчихонаси ходимининг Америка қуролли кучларига бевосита алоқаси бор.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россиянинг Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими юклари ичидан топилган мина хавфсиз бўлган, дея маълум қилди РИА Новостига АҚШ Давлат департаменти вакили.

“Бугун Москвадаги Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими билан содир бўлган ҳодиса бизга маълум”, - деди АҚШ Давлат департаменти вакили.

Шунингдек, у топилган мина йўловчилар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаганлигини қўшимча қилди.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, юклари ичидан мина топилган АҚШ элчихонаси ходимининг Америка қуролли кучларига бевосита алоқаси бор. Россия ТИВ маълум қилишича, элчихона ходими хизмат сафарини якунлагани боис Россияни тарк этаётган бўлган ва бўш минани "шахсий коллекция учун" харид қилганини таъкидлаган. Рейсига кечиккани боис, америкаликка авиачиптани қайта расмийлаштиришга кўмак берилган. Натижада у минасиз ва ҳеч қандай тўсиқсиз Нью-Йоркка учиб кетган.

Бундан ташқари, Россия ТИВ АҚШ элчихона ходими юкидаги мина жуда жиддий эканлигини била туриб, аэропортдан олиб ўтишга уринганини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, 2001 йилда содир бўлган терактдан сўнг АҚШнинг ўзи ҳаво транспортига алоҳида эътибор қаратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ элчихонаси ходими Москванинг Шереметьево аэропортига ўз юкида мина олиб ўтишга урингани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар