15:13 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Эфиопияда бортида 157 киши бўлган Boeing 737 қулаб тушди

© Sputnik / Нина Зотина
Дунёда
Ҳавола олиш
297 0 0

Эфиопияда Ethiopian Airlines компаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Эфиопияда Ethiopian Airlines компаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда компания ўзининг Facebook᾽даги саҳифасида маълум қилди.

Компания хабарида айтилишича, самолёт бортида 157 киши бўлган. Улардан саккиз нафари экипаж аъзолари.

Самолёт Кения пойтахти Найробига учаётган пайт ҳалокатга учраган. Мудҳиш ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 8:44 да Аддис-Абеба шаҳридан 62 километр узоқликда жойлашган Дэбрэ-Зэйт шаҳрида содир бўлган.

Эфипия бош вазири Абий Аҳмед Али ҳукумат ва Эфиопия халқи номидан фожиада қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этди.

Ҳозирда ҳалокат тафсилотлари ва қурбон бўлганлар сони аниқланмоқда.

Асосий мавзулар