10:56 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Экспозиция военной техники

Дунёнинг энг йирик қурол етказиб берувчи давлатлари маълум қилинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
766 0 0

SIPRI (Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти) йиллик ҳисоботини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Россия 2014-2018 йиллар оралиғида қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, энг йирик экспортчилар орасида ўз ўрнини сақлаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости SIPRI (Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти)нинг йиллик ҳисоботига таяниб хабар қилди.

Россия экспорти 17 фоизга, хусусан, Ҳиндистон ва Венесуэлага қурол-яроғ етказиб бериш тўхтатилгани сабабли камайди.

Ҳисоботда жаҳоннинг қурол-яроғ бўйича энг йирик экспортчилари АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой  эканлиги қайд этилган. Дунёда қурол-яроғ экспортининг 75 фоизи ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, тадқиқотчилар АҚШнинг қурол-яроқ экспорти 2009-2013 йилдан 2014-2018 йилларгача бўлган давр мобайнида 29 фоизга ўсганини қайд этишди. АҚШнинг дунёда қурол-яроқ сотиш улуши 6 фоизга ўсиб, 36 фоизга тенг бўлган. АҚШ экспортининг ярмидан кўпроғини Яқин Шарққа йўналтирган.

Асосий мавзулар