Полиция ва Росгвардия Москвадаги "Фуд Сити" бозорини текширмоқда

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишМэр Москвы С.Собянин посетил центр “ФУД СИТИ”
Мэр Москвы С.Собянин посетил центр “ФУД СИТИ” - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция текшируви туфайли "Фуд Сити" озиқ-овқат бозори вақтинча ишламаяпти.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Москванинг энг йирик озиқ-овқат бозорларидан бири бўлган "Фуд Сити" бозори полиция текшируви туфайли ишламаяпти, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Фуд Сити савдо мажмуасида полиция ва Росгвардия ходимлари текширув ўтказмоқда. Ҳозирча ҳеч ким ичкарига киритилмаяпти”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, кеча полиция ходимлари Москванинг яна иккита йирик бозори “Садовод” – қурилиш материаллари ҳамда “Москва” – кийим кечак бозорида текшириш ўтказган.

Янгиликлар лентаси
0