09:50 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Медицинский работник делает укол

Россияда меҳнат мигрантлари оммавий эмланади

© Sputnik / Александр Кондратюк
Дунёда
Ҳавола олиш
246 0 0

Қизамиқ эпидемияси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда маҳаллий ҳукумат меҳнат мигрантлари орасида ёппасига эмлаш ўтказиши керак.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия аҳолиси, жумладан меҳнат мигрантлари ҳам қизамиққа (корь) қарши эмланади. Бу ҳақида ҳуқуқий ахборот  порталида эълон қилинган ҳукумат янги қарорида айтиб ўтилган.

Оммавий эмлаш касаллик хавфи юқори бўлган ҳудудларда 1 апрелдан 1 октябрга қадар ўтказилади. Маҳаллий ҳукумат керакли вакциналарни сотиб олиб меҳнат мигрантлари орасида ҳам ёппасига эмлаш ташкиллаштириши керак.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Екатеринбургда қизамиқ касали эпидемияси туфайли маҳаллий ҳукумат меҳнат мигрантлари орасида оммавий эмлаш ташкиллаштирган эди. Ўшанда бир вақтнинг ўзида 28 киши касалланган эди.

Қизамиққа қарши оммавий эмлаш биринчи навбатда хусусий транспорт компаниялари ҳайдовчилари, қурувчилар ҳамда йирик савдо ташкилотлари ходимлари орасида ўтказилган эди.

БМТнинг болалар фонди UNICEF хабарига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 17 бола қизамиқ касали билан касалланган, 2017 йилда эса – бирор киши касалланмаган.

Ўтган 2018 йил статистикасига кўра, қизамиқ касалига чалинганлар сони бўйича биринчи ўринда Украина – 30 минг киши, Филлипин – 13 минг киши, Бразилия – 10 минг киши.

Асосий мавзулар