Москвада МДҲ Бош штаблари қўмондонлари учрашади

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ Бош штаблари қўмондонлари мажлиси иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Пайшанба куни Москвада МДҲнинг 8 мамлакатлари Бош штаблари бошлиқлари кенгаши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“Москвада Россия Қуролли кучлари қўмондони армия генерали Валерий Герасимов раислигида МДҲ Бош штаблари бошлиқлари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Қўмондонлар учувчисиз аппаратларга қарши кураш, ҳарбий кучларни топографик материаллар билан таъминлаш ва келгуси йилда белгиланган қўшма тадбирларни муҳокама қилишади. Шунингдек, мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли бўлга бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади, дейилган хабарда.

Мажлисда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон,Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош штаблари вакиллари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0