16:23 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Tesla представила Model Y

Tesla компанияси энг янги Model Y᾽ни тақдим этди

© AFP 2018 / FREDERIC J. BROWN
Дунёда
Ҳавола олиш
321 0 0

Янги автомобиль бир қувватланишда 482 км масофани босиб ўтиш қудратига эга.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Tesla компанияси Model Y электромобилни тақдим этди. Компания сайтида буюртма бериш мумкин, дея хабар қилмоқда The Wired.

“У SUV хусусиятларига эга, бироқ спорткар каби ҳаракат қилади”, - деди Илон Маск тақдимот маросимида.

Янги автомобиль бир қувватланишда 482 км масофани босиб ўтиш қудратига эга.

Tesla представила Model Y
© AFP 2018 / FREDERIC J. BROWN
Tesla представила Model Y

Электрокар 3,5 сония ичида тезлигини соатига нолдан 96,5 кмгача етказа олади.

2020 йилнинг куз ойидан Model Y᾽ 47 минг доллар нархда сотила бошлайди. Қудратлироқ версияларини эса 60 минг долларгача сотиб олишнинг имкони бўлади.

Tesla представила Model Y
© AFP 2018 / FREDERIC J. BROWN
Tesla представила Model Y

2021 йилда бир қувватланишда 370 кмни босиб ўтувчи энг арзон версия сотувга қўйилади. Бу электркарни 39 минг долларга сотиб олса бўлади. У 5,9 сония ичида тезлигини 96,5 кмгача етказа олади.

 

Асосий мавзулар