NASA Ерга йирик астероид яқинлашиши ҳақида огоҳлантирди

© Unsplash / NASAПланета Земля из космоса
Планета Земля из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентликнинг маълум қилишича, объект сайёрамизга 22 март куни максимал даражада яқинлашади.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ерга йирик астероид яқинлашмоқда. Бу ҳақда РИА Новости NASA маълумотига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, йирик EA2 астероиди Ердан тахминан 305 минг километр масофада учиб ўтади. Бу масофа сайёрамиз билан Ой ўртасидаги масофадан деярли 80 минг километрга камроқ.

Агентликнинг маълум қилишича, объект сайёрамизга 22 март куни максимал даражада яқинлашади.

Астероиднинг ҳаракатланиш тезлиги секундига 5 километрни ташкил этади. Унинг диаметри эса 18 метрдан 40 метргача эканлиги маълум қилинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0