09:58 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Задержанный на заседании суда

Ёқутистонлик аёлни зўрлашда айбланаётган шахс ҳибсга олинди

Sputnik / Константин Родиков
Дунёда
Ҳавола олиш
521 0 0

Кеча Марказий Осиё республикаларидан биридан бўлган фуқаро ўз танишлари ёрдамида ёқутистонлик аёлни ўғирлаб кетиб зўрлагандан сўнг Якутск шаҳри марказий майдонида 200 га яқин маҳаллий аҳоли норозилик намойишига чиққан.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Ёқутистонлик аёлни зўрлашда айбланаётган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, яна иккита гумон қилинувчи шахс ҳам қўлга олинган.

Россия Тергов қўмитасининг тергов бошқармасининг хабар қилишича, ёқутистонлик аёл 17 март куни кечаси жиноятчиларнинг қурбонига айланган. У ишдан уйга қайтаётган пайтда Toyota Corolla русумли машина ҳайдовчиси уни мажбуран машинага ўтқазиб, гаражлар жойлашган томонга олиб кетади. У ерда автомобиль салонида аёлни зўрлайди. Шундан сўнг у аёлни автомобиль тузатиш устахонасига олиб бориб, уни иккита дўстининг ихтиёрида қолдиради. Кейинчалик аёл ариза билан Тергов қўмитасига мурожаат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё республикаларидан биридан бўлган фуқаро ўз танишлари ёрдамида ёқутистонлик аёлни ўғирлаб кетиб ва зўрлагандан сўнг Якутск шаҳри марказий майдонида 200 га яқин маҳаллий аҳоли норозилик намойишига чиққани ва митинг иштирокчилари ҳукуматдан мигрантларга қарши қонунчиликни кескинлаштиришни ва айбдорларни жазолашни талаб қилишгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар