21:00 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53

Осмондаги сирли “туйнук” БАА аҳолисини чўчитди

© AP Photo / NASA/Chandra X-ray Observatory/M.Weiss
Дунёда
Ҳавола олиш
1564 0 0

Гувоҳлардан бирининг Twitter᾽да жойлаштирган видеосида ҳаракат қилмайдиган ҳалқа акс эттирилган.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Эл-Айн шаҳри аҳолиси ажойиб атмосфера ҳодисасининг гувоҳи бўлишди.

Гувоҳлардан бирининг Twitter᾽да жойлаштирган видеосида ҳаракат қилмайдиган ҳалқа акс эттирилган. Унинг ранги атрофдаги булутларга қараганда қорамтирроқ.

“Тешик булут”, - дея ёзган видео муаллифи.

Ушбу видео қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Баъзилар бу ҳодиса атроф-муҳитнинг салбий ўзгариши туфайли содир бўлган бўлиши мумкин, дея ўз қўрқувларини яширишмади. Бошқалар эса Ерга ўзга сайёраликлар ташриф буюргани бўлиши мумкин, деган тахминни ўртага ташлашди.

Кейинчалик изоҳларда бу каби “туйнуклар” самолёт булутлар орасидан учиб ўтганда ҳароратнинг бир-биридан фарқ қилиши сабабли пайдо бўлиши мумкинлигини тушунтиришди.

Асосий мавзулар