Бу йил ош ҳаммага етади - Москвадаги Наврўз тантанасида 30 қозон палов дамланади

© SputnikФестиваль плова
Фестиваль плова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наврўз байрами тантаналари Москвадаги ВДНХ боғида 24 март куни бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Москвада нишонланадиган “Наврўз-2019” байрам тантаналарида 30 та қозонда 3 тонна гуруч дамлаш режалаштирилган, деди пойтахт миллий сиёсат департаменти раҳбари Виталий Сучков.

“Биз, ўтган йиллардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бу йил тайёрланадиган ош миқдорини оширдик. Олдин палов Москвадаги миллатлар диаспоралари вакиллари томонидан тайёрланган бўлса, бу йил ошни – профессионал ошпазлар пиширади”, - деди Сучков.

Наврўз байрами тантанасига келган меҳмонлар турли таомларини татиб кўришлари, халқ амалий санъати намуналари билан танишишлари мумкин бўлади. Тадбир доирасида “энг яхши ошпаз” танлови ҳам бўлиб ўтади. Бош совринни космонавт Солижон Шарипов топширади.

Наврўз байрами одатдагидек Москвадаги ВДНХ боғида нишонланади. ВДНХ боғи ҳудудида 18 та миллий павильон, 15та овқатланиш ҳудудлари ҳамда миллий буюмлар ва сувенирлар сотув-кўргазмаси  ташкил этилади.

Байрам тадбири ВДНХ боғидаги 75 павильонда соат 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади. Кириш барча учун бепул. Маълумот учун, бу йил Москвада Наврўз 14-марта нишонланмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0