Гувоҳлар бортида йўловчилари билан ёниб кетаётган самолётни видеога олишди

CC0 / Unsplash / Johannes Roth / Посадка самолета. Иллюстративное фото
Посадка самолета. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Теҳрон халқаро аэропортида бортида йўловчи бўлган самолётга ўт кетди. Ушбу ҳодиса қўниш вақтида юз берди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Iran Air йўловчи самолётининг қўниш вақтида ёниб кетиш ҳолати видеоёзуви пайдо бўлди.

Ҳодиса Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Меҳробод халқаро аэропортида содир бўлди. Кадрларда қўнаётган самолётнинг турли қисмлари аланга олаётганини кўриш мумкин.

Дастлабки хабарларга кўра, ёнғинга самолёт шассисининг носозлиги сабаб бўлган.

Ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0