19:19 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Американские военнослужащие в Афганистане

Афғонистонда ўндан зиёд аҳоли авиазарба оқибатида ҳалок бўлди

© Flickr / Afghanistan Matters
Дунёда
Ҳавола олиш
32510

Афғонистон мудофаа вазирлиги жума куни кечга яқин ўз сайтида Қундузда ҳавода ва ерда давом этаётган операция вақтида 58 нафар толиблар йўқ қилингани ва тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Афғонистон шимоли Қундуз провинциясида берилган авиазарба оқибатида камида 13 нафар жисмоний шахслар ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали маҳаллий аҳолига таянган ҳолда.

Уларнинг сўзларига кўра, афғон ва хорижий кучлар шанбага ўтар кечаси Қундуз шаҳри яқинида ҳаводан зарба берганлар. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

Афғонистон мудофаа вазирлиги жума куни кечга яқин ўз сайтида Қундузда ҳавода ва ерда давом этаётган операция вақтида 58 нафар толиблар йўқ қилингани ва тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Сал кейин вазирлик мамлакатнинг турли провинцияларида яна 29 жангари йўқ қилинганини ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга идоралар баёнотларида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар борлиги айтилмаган.

Асосий мавзулар