Дубайда дунёнинг энг яхши ўқитувчисига бир миллион доллар топширилди

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонлик тадбиркор Санни Варкейнинг хайрия жамғармаси 2015 йилдан буён дунёнинг энг яхши ўқитувчисига мукофот топширади. Бу йил ғолибликни қўлга киритиш мақсадида 179 та давлатдан 10 минг киши ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси соврини ва бир миллион долларлик мукофот пули кениялик Питер Табичига топширилди. Бу ҳақда Дубайнинг Dubai Media Office матбуот хизмати хабар қилди.

36 яшар Питер Табичи Кения ўрта қишлоқ мактабида табиий фанлар ўқитувчиси сифатида фаолият юритади. Мукофот ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Питер Табичи ишлайдиган мактабда атига битта компьютер бор ва бир ўқитувчига 58 нафар ўқувчи тўғри келади.

Шунингдек, Табичи маошининг катта қисмини камбағалларга бериши билан халқ меҳрини қозонган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Global Teacher Prize (@teacherprize)

Ҳиндистонлик тадбиркор Санни Варкейнинг хайрия жамғармаси 2015 йилдан буён дунёнинг энг яхши ўқитувчисига мукофот топширади. Бу йил ғолибликни қўлга киритиш мақсадида 179 та давлатдан 10 минг киши ариза топширган.

Санни Варкей жамғармаси мукофоти БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг патронажи остида топширилади.

Янгиликлар лентаси
0