Япониядаги АҚШ ҳарбий базасида портлаш содир бўлди

© REUTERS/Issei KatoПолицейское расследование в Японии
Полицейское расследование в Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахс Япония мудофаа вазирлиги Окинава ваколатхонасининг эшиги олдида газ балонни портлатди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik.  Номаълум шахс томонидан Окинавадаги АҚШнинг “Кэмп Фостер” ҳарбий базасида портлаш содир этилди. Бу ҳақда РИА Новости NHK телеканалига асосан хабар қилди.

Макаки на проводах - Sputnik Ўзбекистон
Япония макак маймунлари топқирлиги билан барчани лол қолдиришди

Полиция хабарига кўра, якшанба куни номаълум шахс темир деворни бузиб, ҳарбий база ҳудудига кирган.

Шундан сўнг у Япония мудофаа вазирлиги Окинава ваколатхонасининг эшиги олдида газ балонни портлатди.

Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Етказилган зиён ҳисобланмоқда.

Полиция портлашни содир этган шахсни қидирмоқда.

“Кэмп Фостер” базасида Батлер денгиз қўшинлари корпус штаби ва унинг объектлари жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0