Эрдўғон Аё София мажмуасини масжидга айлантирмоқчи

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишСтамбул, Турция
Стамбул, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал Эрдўғон дунё маданий мероси ёдгорлиги сифатида эътироф этилган мажмуани мусулмонлар масжидига айлантириш хавфли деб ҳисоблаганди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги Аё София мажмуасини яна жомеъ масжидига айлантиришни истамоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориал “Вахат аль-Карама” - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг катта масжидлардан бирига ташриф буюрди

“Аё София музейи масжид мақомига ўзгартирилиши мумкин. Масжидга турли дин вакилларининг бепул кириши мумкин бўлади”, - деб таъкидлади Туркия президенти TGRT телеканали эфири чоғида.

Аё София ибодатхонаси минг йилдан бери христианлар оламидаги энг катта черков ҳисобланган.

Константинопол босиб олингани ва Византия империяси қулаганидан сўнг бу ибодатхона масжидга айлантирилган. 1934 йилда эса Туркия давлатининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг топшириғига асоан бу бино музейга айлантирилган.

1985 йилда машҳур ибодатхона ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Эрдўғоннинг қарорига асосан мазкур мажмуада Рамазон ойида ҳар куни Қуръон тиловат қилиш йўлга қўйилган.  

Янгиликлар лентаси
0