21:02 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
983 0 0

Жаҳоннинг энг кўп маош оладиган спортчилардан бири бўлган Макгрегорга қарши шахси сир сақланаётган аёл томонидан шикоят қилган.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ирландия полицияси UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор устидан жинсий зўравонлик айбловлар юзасидан тергов ишини олиб бормоқда. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ўтган йил декабрда собиқ чемпионга қарши шахси сир сақланган аёл томонидан жинсий зўравонликда айблаган.

Шикоят аризасида қайд этилишича, бу ҳодиса Дублиндаги Beacon меҳмонхонасида содир бўлган. Макгрегор вақти-вақти билан пентхаус брон қилиб келган ва у ерда охирги марта ўтган йил декабрда бўлган.

2019 йил январда полиция Макгрегорни қўлга олди ва сўроқ қилингандан кейин қўйиб юборилган. Спортчига ҳали айблов эълон қилинмаган.    

Спортчи вакиллари бу маълумотлар бўйича ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Куни кеча UFC юлдузи Конор Макгрегор аралаш яккураш спортидаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди. ММАда 25 та жанг қилиб, улардан 21 марта ғалаба қозонган ва 4 марта мағлубиятга учраган.

Асосий мавзулар