02:29 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Boeing 737 MAX самолётлари нега қулаб тушди?

© Sputnik / Сергей Мамонтов
Дунёда
Ҳавола олиш
786 0 0

Экспертлар фикрига кўра, Boeing 737 MAX самолётлари муаммосининг негизи жуда чуқур ва бу америкадаги тизимли муаммоларни очиб ташламоқда. 

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Бутун дунёда Boeing 737 MAX самолётлари парвозини таъқиқлаш ва буюртмаларнинг бекор қилиниши туфайли Боинг корпорацияси АҚШ иқтисодини пастга шўнғитмоқда, деб ёзади РИА Новости муаллифларидан бири Максим Рубченко.

Иқтисодий оқибатлар

Бутун дунёда авиакомпаниялар Boeing 737 MAX самолётларидан воз кечмоқда. Хусусан, Garuda Indonesia компанияси умумий қиймати 5 миллиард доллар бўлган 49 та Boeing 737 MAX самолётларидан воз кечди.

Экспертлар фикрига кўра, ушбу ҳолат бошқа йирик мижозларнинг ҳам Boeing 737 MAX самолётлардан воз кечишига олиб келиши мумкин. Айни дамда Boeing 737 MAX самолётларининг энг йирик харидорлари - Norwegian, SpiceJet, Ryanair, Jet Airways, Lion Air, Flydubai, Southwest компанияларидир.

Norwegian компанияси 737 MAX самолётлари парвозлари таъқиқланиши муносабати билан авиакомпаниянинг ўнлаб самолётлари бекор туриб қолаётганини ва улар Боингдан ҳар бир самолётнинг 1 ой давомида бекор туриши учун 250 минг долларлан товон пули талаб қилишиларини айтишмоқда.

JP Morgan иқтисодчилари ҳисоб-китобига кўра, Boeing 737 MAX муаммоси туфайли 2019 йилда АҚШ ЯИМини 0,6 %га камайиши мумкин.

Хўш, шунча кишининг ўлимига сабаб бўлган, шунча катта иқтисодий муаммоларга сабаб бўлган, Boeing 737 MAX самолётларининг бирин-кетин қулаб тушиши сабаби нимада?

Фалокат сабаби жуда чуқур

Lion Air ва Ethiopian Airlines сссамолётлари фалокати сабабларини ўрганган мутахассислар бир овоздан фалокат сабаби бошқарув тизимига яширинча ўрнатилган MCAS компьютер дастури бўлганини айтишмоқда.

Самолёт қулашига техник сабаби MCAS бўлсада, аслида муаммо жуда чуқур жойлашган. Келинг бир бошидан бошлайлик.

The New York Times нашри журналистлари ёзишига кўра, 2011 йилда Airbus компанияси 20 %гача ёнилғи иқтисод қилувчи Neo моделини савдога чиқарганидан сўнг, Boeing рақибидан ортда қолмаслик учун тезкор чоралар излай бошлайди.

Бутунлай янги самолёт яратиш учун бир неча йил вақт ҳамда 32 миллиард доллар маблағ керак эди. Boeing бўлса осонроқ йўлдан боришга қарор қилади ва эски Boeing 737 самолётни янги катта турибинали мотор билан жиҳозлашга қарор қилади.  

Лекин ўлчами катта бўлган двигатель эски моторлар ўрнига мос тушмас эди, шунинг учун уни белгиланган жойидан юқорироқда ўрнатишга қарор қилинади. Оқибатда самолётнинг мувозанати йўқолади ва парвозда унинг бурни (олд қисми) кўтарилиб кетадиган бўлиб қолади.

Ушбу камчиликни бартараф қилиш мақсадида Boeing мутахассислари MCAS номли махсус компьютер дастури яратишади. Ушбу дастур самолёт учи кўтарилиб кетганда уни автоматик равишда пастга туширишга мўлжалланган эди.

Дастур самолёт бошқарув тизимига мутлақ яширинча ўрнатилади. Унинг мавжудлиги ҳақида Boeing ҳеч бир авиакомпанияга ёки учувчига ёки бошқарув йўриқномасида лом-мим деймайди.

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади.

Кейин маълум бўлишича, дастур жуда “хом” бўлиб чиқади. У керак бўлмаганда ҳам ўзидан ўзи ишлаб кетар, белгилангандан 4 баравар кўпроқ самолётни шўнғитар экан.

346 кишининг умрига зомин бўлган Lion Air ва Ethiopian Airways компаниялари самолётлари қулаши айнан мана шу MCAS дастури туфайли, унинг яширин ишлаши ва учувчиларнинг унинг борлигидан бехабарлиги туфайли содир бўлган.

Порахўрлик эмас лоббизм

Шу ўринда ўринда ўз ўзидан савол туғилади: қандай қилиб яхши синалмаган дастур ва тизим FAAдан сертификат олди? Нима учун, Boeing ушбу дастурни яширишга уринди?

Биринчидан, компания катта двигатель самолётга мос тушмаганини ва самолёт мувозанати йўқотганини яширишга уринган. 

Иккинчидан эса FAA  - Америка Федерал Авиация бошқармаси Boeingга жуда хайрихох бўлиб, сертификатлаш ва бошқа юмушларни Boeingнинг ўзига ишониб топшириб қўйгани маълум бўлди.

Яна бир қизиқ ҳолат – Boeing америка сенатидаги унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи сенаторларга йилига 15 миллиондан ортиқ тўлаши ҳам маълум бўлди. Бу сумма америка учун ҳам жуда катта дейилмоқда. Ҳа айтмоқчи, америкада бу пора эмас лоббизм дейилади.  

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан ФБР жиноят иши очиб текширувни бошлаган. FAA – эса бутун дунёда ўзига бўлган ишончини йўқотди. Айнан шу сабадан Эфиопияда қулаган самолётнинг қора қутиси ичидаги маълумотни ўқиш учун америкага эмас Францияга олиб борилди.

Хўш энди нима бўлади?

Кеча Boeing 200дан ортиқ учувчилар, инженерлар ва авиакомпания раҳбарларини тўплаб янгиланган MCAS дастури ҳақида тақдимот маросими ўтказишди. Lion Air, Ethiopian Airways ҳамда Garuda International компаниялари вакиллари унда иштирок этишмади. 

Асосий харидорлар эса кўпроқ рақиб компаниялар маҳсулотлари билан қизиқишни бошлади. Хусусан, Airbus компаниясининг NEO лайнерларига бўлган буюртмалар сони кесикн ошиб бормоқда. Хитой раҳбари яқинда Европа бўйлаб қилган сафари доирасида Airbus билан 300та ана шундай самолётларни сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўтган ҳафтада Индонезия вакиллари Россия Савдо ва саноат вазири билан Россиянинг энг янги МС-21-300 йўловчи самолётлари билан қизиққан. Айни дамда ушбу самолёт Россия ва Европада сертификациядан ўтмоқда.  

Асосий мавзулар