18:53 14 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

АҚШ совуқ уруш давридаги стратегияга қайтишга қарор қилди

© Sputnik / Денис Асланов
Дунёда
Ҳавола олиш
118610

Бу стратегияга мувофиқ, АҚШ армияси қўшинларни фавқулодда ҳаракатланиши орқали рақиб билан кучлар мувозанатини ушлаб туриши керак бўлади

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Вашингтон совуқ уруш даврида қўлланилган - Европада ўз қўшинларини фавқулодда кучайтириш стратегиясига қайтмоқда, деб хабар қилди АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий газтеаси бўлмиш Stars and Stripes.

"Эндиликда қуролли кучлар қўшинларни кутилмаганда кучайтириш санъатини қайтадан ўрганиб - Пентагоннинг "Кучлардан жаддалик ила фойдаланиш" сифатида машҳур бўлган янги стратегиясига мослашмоқда. Бу стратегияга мувофиқ, армия қўшинларнинг фавқулодда ҳаракатланиши орқали рақиб билан кучлар мувозанатини ушлаб туриши керак бўлади", - деб ёзади нашр.

Stars and Stripes АҚШ армияси пиёдалар батальони март ойида Техасдан Польшага ўтказилганини мисол тариқасида келтириб ўтган. Бундай қарорлар совуқ уруш давридаги - Совет иттифоқига қарши туриш стратегиясини эслатади. Ўшанда стратегиянинг асосий хусусиятларидан бири америка бўлинмаларининг мобилизацияси уларни олдиндан огоҳлантирмасдан амалга ошириш бўлган.

"Бу мунтазам равишда кузатилади. Бизнинг ҳар қандай рақибларимизга, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, бу кутилмаганда содир бўлади. Бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун ҳам яхши. Ҳамма гап (рақибни - таҳр.) жиловлаб туришда ва тайёргарликда (қўшинлар тайёргарлигида, - таҳр.)", - дея иқтибос келтирган нашр АҚШнинг Европадаги Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари генерал-майор Жон Гронскидан.

Илгарироқ, Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Михаил Попов РФ Мудофаа вазирлиги нашри - "Красная звезда"га берган интервьюсида, НАТО ўз қўшинларини Россия чегараси яқинига ташлаётгани ҳақида гапирган эди. Попов сўзларига кўра, альянс совуқ уруш даврида амалда бўлган - АҚШ ва Канададан қўшинларни трансатлантик кўчириш орқали кучайтириш тизимини қайта тикламоқда.

Попов хабарига кўра, шиддат билан "жавоб қайтарувчи" альянс контингенти сони икки йил ичида 25 минг нафардан 40 минг нафарга ошган.

Асосий мавзулар