15:35 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Полиция Германии. Архивное фото.

Германияда терорчиликда айбланиб Марказий осиёлик 10 киши ушланди

© AFP 2018 / RONNY HARTMANN
Дунёда
Ҳавола олиш
361 0 0

Германияда “Исломий давлат” террорчилик ташкилоти билан алоқа қилишда айбланиб 10 нафар Марказий осиёлик ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Германия полицияси Дюссельдорфда террорчилик акти режалаштираётган 10 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқароларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Bild нашри.

“Ушбу фуқаролар Шимолий Рейн-Вестфалия ва Баден-Вюртемберг федерал ҳудудларида бўлиб ўтган махсус аксилтеррор операциялар давомида ҳибсга олинди. Операция доирасида портловчи моддалар билан ишловчи мутахассислар ёрдами керак бўлди”, - дейилган хабарда.

Дюссельдорф шаҳар прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, гумон қилинувчи шахслар 10 киши ва уларнинг аксарияти  Тожикистон фуқаролари. Улар “Исломий давлат” террорчилик ташкилоти билан алоқа қилишда ва давлат хавфсизлига таҳдид солиши мумкин бўлган жиноят режалаштиришда гумонланмоқда.

Асосий мавзулар