05:42 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Украина президенти сайловида 45% сайловчилар овоз берди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
503 0 0

Украина конституциясига асосан, президент этиб сайланиш учун номзодлардан бири 50%дан кўпроқ овоз тўплаши керак.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Бугун Украинада бўлиб ўтаётган президент сайловиларида 45% сайловчилар овоз берди, деб хабар қилмоқда Украина Марказий сайлов қўмитаси.

“Соат 15:00 да 195 сайлов округлари маълумотига асосан президент сайловида иштирок этган сайловичлар сони 45%дан ошди”, - дейилган Марказий сайлов қўмитаси хабарида.

Украина полициясига сайловда юз берган қонунбузарликлар ҳақида 649 та хабар келиб тушган, 11 та жиноий иш қўзғатилган. Украинада президент сайловларида 135 мингдан ортиқ ИИВ ходимлари хавфсизликни таъминлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сайловдан бир ҳафта олдин ўтказилган сўровларда актёр Зеленский номзоди етакчилик қилаётган эди. Фуқароларнинг 30% уни қўллаб қувватлашган. Амалдаги президент Петр Порошенко ўшанда 17%, Юлия Тимошенко эса 12 % овоз тўплаган эди.

Украина конституциясига мувофиқ президент сайловичда қанча одам иштирок этишидан қатъий назар сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади, лекин президент бўлиб сайланиш учун номзодлардан бири 50%дан кўпроқ овоз тўплаши керак. Ҳеч бир номзод етарлича овоз тўплай олмаган тақдирда, сайловнинг иккинчи тури ташкил қилинади.

Асосий мавзулар