18:42 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Украина президенти сайловида актёр Зеленский етакчилик қилмоқда

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
338 0 0

Украина президенти сайловида жами 63,52 % сайловчилар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Украинада кеча бўлиб ўтган президент сайловида актёр ва шоумен Владимир Зеленский 30,22 % овоз тўплади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Айни дамда Маркзий сайлов қўмитаси 40% дан ортиқ бюллетенларни ҳисоблаб чиқишга улгурган. Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенко 16,65 % овоз тўплаган. Учинчи ўринда 13,13 % овоз билан "Батькивщина" партияси раҳбари Юлия Тимошенко.

Тўртинчи ўринда “За жизнь” мухолифт уюшмаси етакчиси Юрий Бойко - 11,48 % овоз билан. Президент сайловида жами 63,52 % сайловчилар иштирок этди.

Украина қонунчилилига кўра президент сайловида ғолиб чиқиш учун 50 %дан кўп овоз тўплаш керак. Сайлов натижаларига кўра Зеленский ва Порошенко сайловнинг иккинчи босқичига ўтишди. Иккинчи босқич 21 апрелда бўлиб ўтади.

Украина Марказий сайлов қўмитаси сайлов жараёнида жиддий қонунбузарликлар қайд бўлмаганини хабар қилди. Полицияга сайловлардаги қонунбузарликлар ҳақида 1,9 мингта хабар келиб тушди, 31та жиноий иш очилди.

Асосий мавзулар